Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бўш иш ўринлари ярмаркаси
19:40 / 2015-03-13

Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Тошкент ахборот технологиялари университетида ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритаётган компаниялар сони кўпайиб, улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажмининг ортиб бораётгани юқори малакали мутахассисларга бўлган талабни оширмоқда. Бўш иш ўринлари ярмаркаси бу борада амалга оширилаётган ишларда муҳим ўрин тутади. Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий бўлимлари талаба ҳамда битирувчилари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун ҳар йили ўтказиб келинаётган мазкур ярмарка иш берувчилар, ўқув муассасалари ва ёш мутахассислар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам бераётир. 

Жорий йилги ярмаркада соҳа мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли ўттиздан зиёд компания, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан 630, давлат органлари ҳамда хусусий корхоналар томонидан эса 430 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди. 

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти, “UNICON.UZ” илмий-техник ва маркетинг тадқиқотлари маркази, «UZINFOCOM» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази, «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти каби бўш иш ўринларини таклиф этган компаниялар ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мавжуд мутахассисликларни қамраб олган.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси таклифлари ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Компания кўрсатилаётган хизмат турларини мунтазам кенгайтирмоқда ва айни пайтда бу ерда муҳандис-дастурчи, тармоқ маъмури, колл-марказ ходими каби бўш иш ўринлари мавжуд. 

– Бу йил 150 дан зиёд бўш иш ўринларини таклиф этдик ва ёш мутахассисларнинг ариза ҳамда ҳужжатларини қабул қилмоқдамиз, – дейди «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг кадрлар захирасини расмийлаштириш ва ўқув муассасалари билан ҳамкорлик бўлими бошлиғи Беҳзод Йўлдошев. – Келиб тушган барча аризалар бир ой ичида кўриб чиқилади ва шундан сўнг номзодлар суҳбатдан ўтади.

Суғурта фирмалари, банклар томонидан таклиф этилган бўш иш ўринлари олий ўқув юртлари талабалари ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари эътиборини тортди. 

– Ярмаркада мавжуд бўш иш ўринларини диққат билан ўрганиб чиқдим, – дейди Тошкент ахборот технологиялари университетининг биринчи курс магистранти Ҳасанбой Исмоилов. – Бир қанча корхоналарга ўзим ҳақимда маълумотлар тақдим этдим ва кейинчалик ишга жойлашишимга ишонаман.