English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азиз Тошпўлатов: 60 йўл-патруль масканидан 31 таси ва 104 блок-постлардан 74 таси қисқартирилди
15:58 / 2019-08-24

Мавжуд 60 мунтазам ЙПХ масканидан 31 таси ва 104 блок-постлардан 74 таси қисқартирилди.


Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборот берган Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ижросига тўхталиб ўтди.

Мавжуд 60 мунтазам ЙПХ масканидан 31 таси ва 104 блок-постлардан 74 таси қисқартирилди.

Шаҳар ва туманлар ҳудудида йўл-патруль хизмати саф бўлинмалари хизмати секторларга тақсимланиб, қайта ташкил этилди.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига жамоатчилик асосида кўмаклашувчи “Йўл посбони” тузилмаси жорий этилди.

photo_2019-08-24_15-58-02.jpg

Йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини рўйхатга олишнинг марказлашган “Маъмурий амалиёт” электрон тизими ҳамда жарима тўловларни амалга оширишни назорат қилишнинг биллинг тизими жорий этилди.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳудудида амалга оширилмоқда.