French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азиз Эргашев Бахмал тумани ҳокими этиб тайинланди
08:34 / 2024-02-21

Халқ депутатлари Бахмал тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Депутатлар Азиз Эргашевни Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорни бир овоздан маъқуллади.

Азиз Эргашев ҳозирга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири