English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азиз АБДУҲАКИМОВ​: Мавжуд муаммоларни қоғозда эмас, жойига бориб амалда бажаришга келишиб олдик​
12:34 / 2020-01-22

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.


Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинди.

Мазкур тадбирларда Ҳукумат аъзосининг лавозимига номзодлар халқ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ўз ҳаракатлар режасини тақдим этдилар.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар “Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга асосан масъул қўмиталар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамда Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимига номзодни дастлабки тарзда кўриб чиқиб маъқуллади.

Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлигига номзод:

– Ҳукумат аъзолигига номзодлар депутатлар олдида ўз ҳаракат режалари ҳақида батафсил маълумот бермоқда. Буни ўзига хос сиёсий жараён десак бўлади. Шубҳа йўқки, депутатлар – халқ вакилларининг олдида ҳаракат режаларимизни маълум қилишимиз бизга бўлган масъулиятни янада оширади. Биз Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитасининг ҳаракат режаси тўғрисида депутатларга маълумот бердик. Депуталарга ёшлар, хотин-қизлар билан ишлаш, аҳоли даромадини икки бароварга кўпайтириш бўйича амалга оширмоқчи бўлган режаларимиз ҳақида маълум қилдик. Жумладан, мамлакатимизнинг тоғли ҳудуларида ҳам туризмни ривожлантириб маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш орқали уларнинг даромадини ошириш чораларини кўрамиз. Депутатлар томонидан спорт туризмини ривожлантириш, тарихий обидаларни асраб-авайлаш борасида кўплаб саволлар берилди. Депутатлар билан биргаликда аҳоли орасига кириб боришга, мавжуд муаммоларни қоғозда эмас, жойига бориб амалда бажаришга келишиб олдик.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат аъзолигига номзодлар Қонунчилик палатаси сиёсий партиялар фракцияларининг мажлисларида муҳокамалардан ўтказилади.