Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Азия металл проф”да тайёрланаётган маҳсулотлар Европа ва Осиёдаги 17 та давлатга экспорт қилинади
16:05 / 2021-04-29

Самарқанд шаҳридаги “Азия металл проф” масъулияти чекланган жамиятида металл ўрамлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Умумий қиймати 110,5 миллион АҚШ долларилик мазкур лойиҳа уч босқичли бўлиб, дастлаб металл ўрамидан турли ўлчамдаги металл қувур ва профиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ўтган йил декабрда якунланган иккинчи босқичда йилига 120 минг тонна турли қалинликдаги рух ва полимер қопламали тунука тайёрлаш ўзлаштирилди.  

[gallery-2223]

Жорий йилнинг иккинчи чорагида якунига етказиладиган учинчи босқичда эса пўлат қоришмалардан турли қалинлик ва кенгликдаги ўрамли металл маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ушбу йўналишда йилига 60 минг тонна металл маҳсулотлари тайёрлаш режалаштирилган. Натижада 400 дан зиёд киши иш билан таъминланади.  

Корхона тўла қувват билан ишласа, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар Европа ва Осиёдаги 17 та давлатга экспорт қилинади.

 

Темур МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА