French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрим ёқасидаги 18 та оила яраштирилди
16:31 / 2022-06-02

Андижон шаҳрида “Фаровон оила сари” шиори остида оилавий ажримларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Андижон шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан фуқаролик ишлари бўйича Андижон шаҳар суди, шаҳар молия, ФҲДЁ бўлимлари мутасаддилари, маҳаллаларнинг фаол аёллари, имом ва отинойилар, бой ҳаётий тажрибага эга онахонлар, шунингдек, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар вакиллари иштирок этди. 

– Шаҳарда оилавий ажримлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ортган, – дейди Андижон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғжонова. – Бу мазкур йўналишдаги ишларни янада кучайтиришимиз зарурлигини тақозо этади. Унутмаслигимиз керакки, оила тинч бўлса, маҳалла, бутун жамият, юртимиз тинч бўлади. Одамлар бахтли ва фаровон ҳаёт кечиради. Таклиф этилган низоли оилалар вакиллари билан суҳбат жараёнида асосан эр-хотин, қайнона-келин, қудалар ёки келин-куёвнинг яқинлари ўртасидаги келишмовчиликлар, эр-хотиннинг узоқ вақт бирга яшамаётганлик сабаблари аниқланди. Шунингдек, турмуш ўртоғининг ичкиликка берилганлиги оқибатида, оилани бошқариш, фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик маълум бўлди. 

Тадбирда оилавий ажрим ва низоларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди. Келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, ажримларнинг олдини олишда мутасадди идоралар, маҳалла фаоллари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. 

Тадбир давомида ажрим ёқасида турган 18 та оила яраштирилди, бир нечта низоли оилалар вакилларига психологик ёрдам кўрсатилди, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Якунда ҳафтанинг ҳар жумаси Андижон шаҳрида “Оилавий низоларни бартараф этиш ва ажримларнинг олдини олиш куни” деб эълон қилинди. Бу борада режа асосида тизимли ишларни амалга ошириш белгиланди. 

[gallery-7407]

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА