Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрим ёқасидаги ҳар бир оиланинг муаммоси барчани безовта қилиши керак
13:58 / 2019-08-25

Қарши туман ҳокимлигида “Оила муқаддас қўрғон” мавзусида ўтказилган йиғилишда оилани мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари ва суҳбатлар ўтказилди.


Қарши туман ҳокимлигида “Оила муқаддас қўрғон” мавзусида ўтказилган йиғилишда оилани мустаҳкамлаш бўйича тушунтириш ишлари ва суҳбатлар ўтказилди.

Унда туман Хотин-қизлар қўмитаси Республика Маънавият ва маърифат маркази Қарши туман бўлинмаси, шунингдек, тумандаги маҳалла мутахассислари, маҳалла имом хатиблари, маҳалла фаоллари, ҳудудлардаги ажрим ёқасига келиб қолган, нотинч оилалар иштирок этди.

22ea6a7f-e6d4-40d3-908e-f7c77d98eed0.jpg


Тадбирда “Оила муқаддас қўрғон”, “Исломда оила ва никоҳ”, “Мустаҳкам оила жамият таянчи” шунингдек, “Мустаҳкам оила сари” мавзуларида маърузаларқилинди.

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари ва жамият ташкилотлари ҳамроҳлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Йиғилиш сўнгида масъуллар ишчи гуруҳларга бўлиниб, ҳар-бир оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, яраштириш чоралари кўрилди.

Оилани мустаҳкамлаш бўйича улар билан тушунтириш ишлари ва суҳбатлар ўтказилди. Жами 16 та оила ўрганилди, шундан 9 та оила яраштирилишига эришилди.