Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажратилган маблағлар 155 ҳолатда мақсадсиз сарфланган
11:43 / 2022-05-24

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида ишсизларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ўқув марказлари харажатлари учун 55 миллиард 719,5 миллион сўм, субсидиялар учун 29 миллиард 473,1 миллион сўм, ишсизлик нафақаларини тўлаш учун 10 миллиард 121,6 миллион сўм ва Жамоат ишлари жамғармасидан 30 миллиард 589,1 миллион сўм маблағлар молиялаштирилган.

Аммо ажратилган маблағларнинг ҳаммаси ҳам мақсадли сарфланмаган. 

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева бу ҳақда маълум қилди. 

Вазирликнинг “Молиявий назорат” бўлими томонидан жорий йил 1-чорак давомида вазирлик ҳузуридаги жамғармалар маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, 6 та вилоятда 155 та ҳолатда жами 220 миллион 990 минг сўм хато ва камчиликлар аниқланган. 

Жумладан, Жиззах вилоятида 54 та, Сирдарё вилоятида 41 та, Фарғона вилоятида 23 та, Сурхондарё вилоятида 21 та, Хоразм вилоятида 12 та ҳамда Андижон вилоятида 4 та ҳолатда мақсадсиз сарф-харажатларига йўл қўйилган.  

Хусусан, ҳақ тўланадиган жамоат ишлари бўйича 28 та ҳолатда 31 миллион 855 минг сўмлик, ишсизлик нафақалари бўйича 75 та ҳолатда 105 миллион 532 минг сўмлик, касбга ўқитиш бўйича 20 та ҳолатда 19 миллион 859 минг сўмлик ҳамда субсидиялар ажратиш бўйича 32 та ҳолатда 63 миллион 745 минг сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. 

Ушбу аниқланган хато в камчиликларнинг 109 миллион 822 минг сўми айбдор шахслардан вазирлик жамғармаларига қайтаришга эришилган.

Муҳайё Тошқораева,  ЎзА