Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрашмоқчи бўлган оилалар сайёр қабулларда ярашмоқда
12:32 / 2025-07-28

МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Тўхта Қурбонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш ҳамда ҳал этиш учун ҳудудларда сайёр қабул ўтказиб, улар дуч келаётган муаммоларни тингламоқда.

Шеробод туманида ташкил этилган юзма-юз мулоқотда ҳам жисмоний ва юридик шахс вакилларининг алимент, ишга тиклаш ва иш ҳақи ундириш, ноқонуний қурилмани бартараф этиш ва аукцион савдолари билан боғлиқ масалалари тингланиб, уларнинг ечимини топиш йўллари изланди.

Шу куни МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи 23 мурожаатчини қабул қилиб, улар ўртага ташлаган масалаларни эшитди. Мулоқот чоғида уч оила вакиллари ўзаро ярашиб, тинч-тотув яшашга аҳд қилди. Масалан, туманнинг Чўмичли маҳалласида яшовчи Сирожиддин Ўринов ва унинг турмуш ўртоғи Раъно Хуррамова ўзаро келишмовчилик сабабли қарийб 8 йилдан буён ажрашмоқчи бўлиб юрган экан. Орадан 8 йилга яқин вақт ўтган бўлса-да эр-хотин хатоларини тўғри тушуниб, тўрт фарзанднинг келажаги учун ярашиш истагини билдирди. Давлат ижрочилари фарзандлар учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини тамомлаб, алимент тўловчиларга нисбатан қўлланилган барча чеклов чораларини бекор қилди.

Сайёр қабул чоғида ечими вақт талаб этадиган ҳар бир мурожаат учун масъуллар белгиланиб, уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш қатъий назоратга олинди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири