French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрашиш остонасидаги оилалар яраштирилди
16:58 / 2023-10-05

Андижон вилоятида оилаларни мустаҳкамлаш, нотинч оилалардаги муаммо ва низоларни бартараф этиш, ажримларнинг олдини олиш, ажрашиш остонасида турган оилаларни яраштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият шу қадар фаровон ва барқарор бўлади. Шу маънода оиланинг жамиятдаги ўрнини юксалтириш, оилаларни янада мустаҳкамлаш, оиладаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида октябрь –  “Оилаларни мустаҳкамлаш ойлиги” деб эълон қилинди.    

Ойлик доирасида “Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум этма!” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.  

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Абдуллаева бошчилигида  вилоят, шаҳар мутасадди ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тадбирда ажрашиш арафасидаги 10 та оила вакиллари билан суҳбат ўтказилди.  

Тадбирга таклиф этилган оилалар вакиллари билан суҳбат ва мулоқотларда ажримлар, оилада ва фарзанд тарбиясида юзага келаётган муаммолар, қайнона-келин муносабатларидаги низоларнинг аянчли оқибатлари ҳақида уларга кенг тушунчалар берилди. Шунингдек, инсон сабрли бўлиши, айниқса, оила мустаҳкамлигини таъминлашда турли қийинчиликларни енгиб ўтиши, ота-боболаримиз, халқимизнинг оилани мустаҳкамлаш борасидаги қадим ва бетакрор қадриятлари мисолида оилаларини сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида қайд этилди. Ана шу оилалардаги ҳолатлар муҳокама қилинди.  

Тушунтиришлар, суҳбатлар натижасида турли низолар туфайли пароканда бўлиб турган оилалар, ажрашишни ният қилган келин-куёвлар, бир-бирига "тош отишаётган" қайнона-келинлар бир-бирларидан кечирим сўраб, аҳил яшашга ваъда берди. Якунда 7 та оила яраштирилди, 3 та оилага ярашиш учун муддат берилди.  

 

Ф. Убайдуллаев,

ЎзА мухбири.