English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрашиш арафасида турган бешта оила яраштирилди
16:50 / 2021-08-05

Оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам осойишта бўлади. Бахтли оилалар туфайли бахтиёр жамият шаклланади. Чунки ўзаро меҳрли бўлган ота-оналарнинг фарзандлари ҳам бир-бирига меҳрибон бўлади. Аммо жамиятимизда кичик бир тушунмовчилик, учинчи шахснинг аралашуви натижасида айрим оилалар ажралиш ёқасига келиб қолмоқда.

Шу каби оилаларни яраштириш мақсадида Сирдарё вилояти Сирдарё туманида “Оила фаровонлиги жамият тараққиётининг гарови” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси масъуллари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман Бош имом-хатиби, Отинойилар, Прокуратура, ИИБ, Суд, ДХМ, маҳаллалар вакиллари ҳамда ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар оилаларда юзага келаётган можароларнинг сабабларини таҳлил қилиб, ажрашишларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар хусусида маълумот берди. Масъуллар томонидан ажрашиш арафасида турган ҳар бир оила билан индувидуал суҳбатлар ўтказилиб, уларни яраштириш чоралари кўрилди.

Ўтказилган суҳбатлар бесамар кетмади. Тадбир якунида бешта ажрашиш арафасида турган оилалар яраштирилди.

 

Ш.Суяров, Ф.Тошматов(сурат), ЎзА