Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажрашган оила фарзандлари она тарбиясига қайтарилди
15:35 / 2021-05-10

Қумқўрғон туманида яшовчи Ситора Фармонова оиладаги келишмовчиликлар боис собиқ турмуш ўртоғи билан суд орқали ажрашгач, икки фарзанди отаси билан қолган. У жигаргўшаларининг келгуси тақдирини ўйлаб, уларни ўз тарбиясига олиш учун судга мурожаат этган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди ҳолатни ҳар тарафлама ўрганиб чиқиб, икки нафар болани она тарбиясига олиб бериш ҳақида қарор қабул қилиб, ижросини таъминлашни Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига юклаган.

Давлат ижрочилари ҳужжатлар билан танишиб, қарздорга суд қарорини ихтиёрий бажариш учун муддат белгилади. Бироқ, С.Фармонованинг собиқ турмуш ўртоғи ўз хоҳиши билан болаларни беришдан бош тортди.

– Натижада отага нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб боришга тўғри келди, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Қ.Турсунов. – Аслида бу оила муқаддас қўрғон эканини тушунмай туриб, арзимас сабаблар билан ажрим орқали ўзаро турмуш якун топаётганининг оқибатларидан биридир. Энг ачинарлиси жамиятда учраб турадиган бу каби ҳолатлар бегуноҳ фарзандлар олдида жиддий муаммоларни кўндаланг қўймоқда.

Шундай қилиб, суд қарори ижро этилди. Болалар она тарбиясига олиб берилди. Айни пайтда улар меҳрибон онаси қучоғида камолга етмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА