Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аждодлар яратган илмий мерос инсониятнинг маънавий мулкидир
11:21 / 2023-11-30

Яхши китоб бунёдкорлик ва яратувчанликнинг асоси ҳамда буюк аждодларимизнинг айтар сўзларини келажак авлодга етказиб берадиган энг зарур воситадир.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ва Имом Бухорий Халқаро тадқиқот маркази билан ҳамкорликда “Юртимизнинг буюк донишманд алломалари” номли янги китоб тақдимоти ташкил этилди.  

Юртимиз кўплаб машҳур олимлар, диний уламолар, муҳаддислар камол топган замин. Уларнинг бебаҳо меросини изчил ва теран ўрганиш оламшумул янгиликларга йўл очади. Таъкидланганидек, улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.  

“Юртимизнинг буюк донишманд алломалари" китобида муаллифлар Имом Бухорий, Ҳаким Термизий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳаким Самарқандий, Абу Ҳафс Умар Насафий, Абу Бакр Қаффол Шоший, Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб бошқа буюк олим-алломалар ҳаёти ва фаолияти, улар қолдирган маънавий мерос дурдоналари ҳақида қисқача маълумотлар тақдим этган.  

Тақдимот давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий Халқаро тадқиқот маркази директорининг бош маслаҳатчиси Бахтиёр Тўраев, Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори, шарқшунос-манбашунос Комилжон Раҳимов ўз маърузалари билан иштирок этди.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА