Аждодлар мероси: очилмаган тадқиқотлар сари йўл
Мустақиллик давридаги тикланиб келаётган қанчадан-қанча осори-атиқаларимиз, бутун башариятни лол қолдириб келмоқда.
Мустақиллик давридаги тикланиб келаётган қанчадан-қанча осори-атиқаларимиз, бутун башариятни лол қолдириб келмоқда. Аҳолиси ўттиз тўрт миллиондан ошган диёримизда халқимизнинг барча турдаги қадимий меросларининг тикланиши, ҳар бир соҳадаги тамаддунларнинг рўёбга чиқаётганлиги, шаҳарларимизни янгидан-янги меъморчиликлар асосида қад кўтариб, дунё юзини кўришлари бунга яққол мисолдир.
Айниқса, таълим ислоҳотларида илм-фан, асрий қадриятлар мерослари, интеллектуал бойликлари билан қадр топаётган халқимизнинг маданий-маърифий ишларидаги ривожланишлар, ёшларимизни таълим олишдаги юксак марраларни забт этилаётгани, ер юзининг барча мамлакатларида таҳсил олаётгани жуда катта эъзозу-эътирофга сазовордир.
“Тамаддун дарёси ҳамон оқмоқда равон” мавзусидаги суҳбатдаги ҳудудимизда “IX-X асрлардан бошлаб очилган кўплаб мактаб, мадрасалар фаолият кўрсатганлигини ўзи ҳам тарихий ҳақиқатдир”. Тарихчи олимларимиз, илмий-тадқиқотчилар, илм-фаннинг фидойи намояндаларининг аниқлашича, илк бор очилган ўқув юртининг тарихи ҳам асрларга туташиб кетганлигидан далолатдир. Башариятга маълумки, Самарқанд шаҳрининг тарихи бир неча юз асрларга бориб тақалади. Шу маънода олиб қаралса, халқаро экспертларнинг олиб бораётган тадқиқотига кўра, Самарқанд давлат университетининг тарихи ўрта асрларга бориб тақалиши ҳақиқатга анча яқин бўлиб боради. Шарқ тамаддунида ҳам Улуғбек мадрасасининг вориси тўғрисидаги тахминга тўғри келади.

Узоқдан қарасангиз Мирзо Улуғбек обсерваторияси, Самарқандни ўраб турадиган энг баланд тепаликлардан бирида жойлашган, буюк аллома номи билан аталадиган музейга ташриф чоғингизда ҳам ўша тарих билан баробар эканлигига шубҳа ҳам қолмайди.
Самарқанд давлат университети Ўзбекистон Миллий университети мақоми билан мамлакатимиздаги илк таълим муассаса сифатида 1918 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Суҳбатдошнинг фикрларича тўғри, чунки, ўтган бир аср давомидаги даврда бу манбаларга тўхталишнинг етарлича манбалари ва етарлича илмий-тадқиқотларни ўзи етарли эмас эди. Айниқса, собиқ иттифоқ давридаги тил билан дилнинг бошқа-бошқа эканлиги бунинг оддий мисолидир. Ҳозирги кунда миллий тафаккурларга бир оз эркинлик берилгани, қолаверса Президентимизнинг ташаббуси билан олиб борилаётган осори-атиқаларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳали бунданда, кўпроқ янгиликларга етаклашига аминмиз.
Ҳозирги кунда Самарқанд давлат университети ректори ташаббуси ва олимларининг олиб бораётган изланишлари самара учқунларини чақнатиб бораётганини, географик муҳитда жойлашуви, тарихий меъморий иншоотлар, асрлардан-асрларга ошиб келаётган ва бизгача етиб келган қўлёзмалар, нодир асарлар, маънавий муҳит анъаналари қадриятларига кўра Самарқандда 1420 йилдан фаолият кўрсата бошлаган Мирзо Улуғбек мадрасасининг вориси эканлиги ойдинлашганидан далолатдир. Бу бизнинг кичик глобал ҳолатдаги олган натижаларимиздир, балки, унинг ҳали диний ва дунёвий ўрганилмаган сирлари босқичма-босқич алломаларимизнинг олиб бораётган тадқиқотларидан кўриниб бораверади.
Самарқанд давлат университетида собиқ иттифоқ даврида ўқиб юрган кезларимдаёқ дунё тамаддунига етакловчи осори-атиқалар ҳали бутун дунёни забт этади деган фикрларим ҳала-ҳали ёдимда. Ҳозирги кунда ҳам бу университет мамлакатимизнинг энг нуфузли олий таълим муассасалари орасида етакчи ўринда туриши мени кўп қувонтиради. 2003 йил Самарқанд давлат университетида “XXI аср физикасининг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро конференцияда университет ректори, профессор Рустам Ибрагимович билан суҳбат қилганимда жуда кенг қамровли режалар тузганлиги ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш режалари борлигини айтган эдилар. Мана қарангки, йигирма йилга яқин ўйлаган ниятлари, амалга ошаётганлиги бунинг яққол исботидир.

Шу давргача бу олий даргоҳдан таълим олган не-не алломалар, буюк олимлар, тадқиқотчилар етишиб чиқмадими, дейсиз. Агар уларни номларини келтирадиган бўлсак А.Навоий бобомизнинг “Хамса”сидан ортиб боради.
Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг бутун бир авлоди ҳақида сўз юритар эканмиз, Амир Темур ва Темурийлар даври деб ном олган давр ҳақида, номи илм-маърифат осмонида бамисоли ёрқин юлдуз бўлиб порлаб келаётган Мирзо Улуғбек ва унинг Қозизода Румий, Али Қушчи сингари кўплаб сафдошлари ва шогирдлари хусусида ҳали очилмаган тадқиқотлар борлигини кутиб қоламиз.
Шокиржон ЖЎРАЕВ,
Физика-математика фанлари доктори, профессор,
Халқаро Педагогика Фанлари Академиясининг академиги