Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси вилоятда корхоналар кўп ташкил этилмоқда?
14:40 / 2019-10-15

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳрида янги ташкил этилган корхоналар бўйича маълумотларни тақдим этди.


Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳрида янги ташкил этилган корхоналар бўйича маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида сўнгги 9 ой ичида 15022 та янги корхона ва ташкилотлар очилган.

2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари 75 минг 635 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 32 минг 839 тага кўпдир. Яъни, 1,8 мартага ошган. Рақамларга кўра, Тошкент энг кўп янги корхоналар очилаётган шаҳар бўлиб қолмоқда. Янги корхона ва ташкилотларнинг энг юқори улуши Тошкент шаҳри (19,9 фоиз), Тошкент вилояти (9,8 фоиз), Самарқанд (8,6 фоиз) ҳамда Фарғона (7,9 фоиз) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.