Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қайси сайлов участкаларида қонунбузарлик қайд этилди?
13:51 / 2019-12-22

Халқаро матбуот марказида ташкил этилган пресс-брифингда айрим сайлов участкаларида қонунга зид ҳолатлар кузатилгани қайд этилди.


Халқаро матбуот марказида ташкил этилган пресс-брифингда айрим сайлов участкаларида қонунга зид ҳолатлар кузатилгани қайд этилди.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси котибияти раҳбари Х. Маматов маълум қилди.

Жумладан, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 197, 198-сайлов участкаларида сайлов тарғиботи ўтказилган. Ҳолбуки, сайлов куни бундай тарғибот олиб борилиши мумкин эмас ва бу қонунга зид. Бундай ҳолатларга йўл қўйган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид баённома расмийлаштирилган.

Бекобод шаҳридаги 260-сайлов участкасида эса оилавий овоз беришга ҳаракат қилиш кузатилган. Аниқланган бу ҳолат бартараф этилган. Фуқарога бир сайловчи бир овозга эга экани тушунтирилган.

Тошкент шаҳридаги 374-сайлов участкасида Экологик партия кузатувчиларидан бири сайловчилар учталаб бюллетенни яшикка ташлаётгани юзасидан шикоят қилган.

Ваҳоланки, бугунги сайловда сайловчилар учта вакиллик органига кўрсатилган номзодлар учун овоз бермоқда. Участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан зарур тушунтириш берилиши тушунмовчиликка барҳам берган.