Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Айрончи” маҳалласининг муаммолари ўрганилди
10:28 / 2019-08-22

Навоий вилояти 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.


Навоий вилояти 4-сектор раҳбари Азамат Бозоров Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди. 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида Қизилтепа туманида ҳам ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик, янгиланишлар натижасида қатор замонавий объектлар қад ростламоқда. Мазкур иншоотларнинг аксарияти энг улуғ, энг азиз байрам олдидан ишга туширилиши қизилтепаликлар учун байрамга муносиб туҳфа бўлади.

Туманда аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, хонадонларнинг даромад манбаини яратиш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури асосида 78 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, иссиқхона, паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик, чорвачилик каби йўналишларда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Учрашувда “Обод қишлоқ” ҳамда “Обод маҳалла” дастурлари асосида туманнинг “ Шайхон”, “ Ғойибон”, “Кулолон” маҳаллаларида олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

photo5390920032726396305.jpg

Сайёр қабулда Қизилтепа туман ҳокими Ш.Набиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қизилтепа туманидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Исоқов ва вилоят ташкилотлари мутасаддилари, тумандаги давлат органлари раҳбарлари иштирок этиб, ҳар бир кўтарилган муаммоларга амалий ечим топишига алоҳида эътибор қаратишди.

126 нафар фуқаро иштирок этган халқ билан мулоқотда 8 нафар фуқаро томонидан 11 та масала кўтарилди. Шундан 1 та масала учрашувнинг ўзида ҳал этилиб, 10 та масала назоратга олинди.

Қизилтепа тумани Айрончи маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Исмоил Рустамов 1996-2011 йилларда кўз касалликлари бўйича 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, ҳозирги кунда ногиронлиги нотўғри тугатилганлигидан норозилигини билдирди. 

Навоий вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқаронинг мурожаатини тегишли тартибда кўриб чиқиб, белгиланган тартибда ҳал этиш чораларини кўриш вазифасига юклатилди.

Йиғилишда Қизилтепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси ва 5 нафар кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Сайёр қабулда қатнашаётган фуқароларга 100 та бадиий адабиётлар тарқатилди.

Қизилтепа тумани “Айрончи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Гулшод Муртазоева маҳалладаги фермерларга ипак қурти етиштириб берганлиги, лекин ҳозирги кунга қадар етиштириб берган ипак қуртининг пулини ололмаётганидан норози бўлиб, пулини ундирилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Туман ҳокимлиги, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқиб, белгиланган тартибда ҳал этиш назоратга олинди.