French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Айритом”да юк автомашинасида яширилган оғу топилди
09:27 / 2025-02-26

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида кўрпача остига беркитилган заҳри қотил ушлаб қолинди.

Чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида белгиланган назоратдан ўтказилганида автомашинанинг кабинаси орқа ўриндиғидаги кўрпача остига беркитилган бир дона рангсиз полиэтилен ўрам билан ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг ашё борлиги аниқланди. Ўрам очилиб, махсус электрон тарозида ўлчаб кўрилганида оғирлиги 37 грамм бўлган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси экани маълум бўлди.

– Оғунинг бир мисқоли ҳам заҳри қотил, – дейди вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрўз Ўралов. – У кимнидир заҳарлаши ёки кимнингдир ҳаётига зомин бўлиши мумкин. Бу каби зарарли маҳсулотларнинг мамлакатимизга ғайриқонуний кириб келишининг олдини олиш учун божхоначилар ҳамиша сергак туриб, ўз вазифаларини шараф билан бажармоқда.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири