Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Айритом”да божхона назорати ва юк ташувлари такомиллаштирилади
10:55 / 2026-02-16

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Ғуломов, “Термиз минтақавий темир йўл узели” филиали бошлиғи ўринбосари Ф.Гиясов ДХХ чегара қўшинлари мутасаддилари билан Афғонистондан темир йўл транспортида транзит олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва товарларни божхона кўригидан ўтказиш учун яратилган шароитларни ўрганди.

Ҳамкорликдаги танишув чоғида темир йўл узелининг ҳудудда ташкил этадиган омбори ва унда темир йўл юк вагонларини самарали божхона назоратидан ўтказиш имкониятини берувчи зарур инфратузилмани яратиш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Мамлакатимизда чегарадош давлатлар билан яқин қўшничилик алоқаларимиз янги босқичга кўтарилиб, ўзаро савдо-иқтисодий, логистика ва транзит йўналишларидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда. Кейинги йилларда Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажми, экспорт-импорт ҳамда транзит кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани бунга яққол мисол бўлади. Бу йўналишдаги ўсиш суратларини таъминлашда темир йўл юк транспортининг ўз ўрни бор. Айни пайтда “Айритом” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган юк оқими икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг муҳим бўғинига айланган. Бу жараёнда юкларни божхона назоратидан тезкор ва сифатли ўтказиш муҳим  вазифалардан бири саналади. 

Вилоят божхона бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, 2024-2025 йилларда темир йўл чегара божхона пости орқали юкли темир йўл вагонлари ҳаракати ҳамда юк ташиш ҳажмининг барқарор ўсиши кузатилиб, 2024 йил 58 минг 864 та юкли темир йўл вагони ҳаракатланган. Кунлик ўртача кўрсаткич 161 тани ташкил этди. Ўтган йилда мазкур рақам 66 минг 247 тага етган бўлиб, кунлик ўртача 181 тани қайд этган. Юк вагонлари ҳаракати ҳажми 13 фоизга ошган. 2024 йил темир йўл транспортида 3 миллион 317 минг тонна юк ташилган бўлса, ўтган йил бу кўрсаткич қарийб 3 миллион 692 минг тоннага етди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири