Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Айритом”да бўш юк вагонидан гиёҳванд модда топилди
12:29 / 2022-10-12

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости ва ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситасининг навбатдаги ҳаракатига чек қўйилди.

“Айритом” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган поезд таркибида бўлган бўш ҳолатдаги ва ёпиқ типдаги юк вагони божхона назоратидан ўтказилганда унинг ички шифт қисмига беркитилган, целофан пакетга ўралган “опий” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди. 

Юк вагонидан топилган ушбу модда тегишли тартибда экспертизадан ўтказилгач, соф вазни 204,58 грамм бўлган бу модда гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 
ЎзА мухбири