Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим вазирлар ва тармоқ раҳбарлари «чет элники сифатлироқ» деган эскича фикрда юриб, маҳаллий тадбиркорларга йўл бермаётгани айтилди
16:17 / 2026-02-13

Ўтган йили халқаро молия институтлари иштирокидаги 2,5 миллиард долларлик шартномаларда маҳаллий компанияларнинг улуши бор-йўғи 15 фоизни ташкил қилган.

Ёки давлат харидларида маҳаллий маҳсулотлар улуши 68 фоизга етган бўлса, Олмалиқ комбинати, «Ўзтрансгаз», «Миллий электр тармоқлари», «Узбекистан Аирпортс» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»да 40 фоизга ҳам етмайди.  

Тадбиркорлар «давлат хариди, экспертиза, сертификат олишда бюрократия кўп, идорама-идора юриш керак» деб айтаётгани, айрим вазирлар ва тармоқ раҳбарлари «чет элники сифатлироқ» деган эскича фикрда юриб, маҳаллий тадбиркорларга йўл бермаётгани кўрсатиб ўтилди.  

Бу тизимни тубдан ислоҳ қилиш, маҳаллий корхоналарни халқаро молия институтлари лойиҳалари ва давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги ташкил этилди.  

Энди вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар ҳар бир лойиҳадаги музокара, тендер, қурилиш, хомашё топишни барча босқичида маҳаллий улушни кўпайтиришга шахсан жавоб бериши қайд этилди.  

Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.  

ЎзА