Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим турдаги ногиронлик нафақалари “проактив шакл”га ўтади (+Видео)
14:10 / 2022-07-28

Ўзбекистон президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан, жорий йил октябр ойидан бошлаб, пенсия жамғармаси томонидан кўрсатиладиган уч турдаги нафақалар “проактив шакл” хизмат турига ўтказилади.

Бу дегани фуқаролар пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан туриб, ногиронлиги бўлган болаларга ногиронлик даражаси белгиланиши биланоқ, унга нафақа тайинланади. 

Шунингдек, 18 ёшгача бўлган ногиронлик даражалари тиббий ижтимоий хизматлар томонидан аниқлангач, уларнинг дастур таъминоти орқали ногиронлиги бўлган болаларнинг ота-онаси ёки васийи ҳақидаги барча маълумотлар пенсия жамғармаси ахборот тизимига юборилади.  Шу орқали автоматик тарзда жамғарма томонидан ушбу фуқарога пенсия тайинланади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/75VefImhcEA" title="Айрим турдаги ногиронлик нафақалари “проактив шакл”га ўтади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов