Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим товарлар импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади
11:22 / 2023-11-17

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг “Халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларни амалга оширишни янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва ўз устав фонида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан сотиб олинган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма, шунингдек уларнинг импорти 2028 йил 1 январгача ҚҚСдан озод қилинади.  

Бундан ташқари, ушбу товарлар (ёки хизматлар) ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларидан жалб қилинган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида харид қилиниши шарт.  

Ушбу товарлар импорти ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган.  

 

Ш.Маматуропова,  

ЎзА  

 

--0--