French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим судьяларнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди
14:09 / 2022-08-10

Судьялар олий кенгаши йиғилишида айрим судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга оид масала кўриб чиқилди.

Кенгаш матбуот хизматидан маълум қилишича, муҳокамалар якунида Кенгаш қарори билан:

Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси С. Турсунов;

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судининг судьяси А. Йўлдошев;

Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Олмалиқ шаҳар судининг судьяси Б. Жўрабеков ёзма аризаларига кўра;

Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлари бўйича судьяси И. Ҳакимова одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун;

Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Паяриқ тумани судининг раиси Ш.Шарипов вафот этганлиги сабабли лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

ЎзА