Ўзбекистон Республикаси Президенти “Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармон қабул қилди.
Унга кўра,
Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:
экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда — 1 миллион
АҚШ долларигача;
экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда - 2 миллион АҚШ долларигача;
экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 3 миллион АҚШ долларигача.
2025 йил 1 январга қадар кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари (ТИФ TH кодлари 3919 108 000 ва 3921906 000) божхона божидан озод этилади.
2024 йил 31 декабрга қадар ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиғимнинг амалдаги микдорини 5 бараварга камайтириш;
2024 йил 31 декабрга қадар бўялган мато ва бўялган газламани реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.
2026 йил 1 октябрга қадар тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бўлган айрим товарларни импорт қилишда божхона божи олиб ташланади. Шунингдек, саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш даврини амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
ЎзА