Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим ҳудудларда такрорий экинларни экиш ишлари суст бормоқда
14:39 / 2024-07-24

22 июль ҳолатига кўра, республика бўйича 1 миллион 12 минг гектар (100%) ғалла майдонлари сомондан тозаланган бўлса-да, 901,9 минг гектар (92%) майдонга такрорий экинлар экилган.

Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, иш билан бандлигини ошириш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш, бозорда нарх-навони барқарорлаштириш ва деҳқонлар даромадини янада ошириш мақсадида жойларда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим ва сув таъминотини инобатга олиб, ғалладан ва эртаки экинлардан бўшаган майдонларга 2024 йил ҳосили учун 923,6 минг гектарга экинлар экиш белгиланган.

Белгиланган майдонлар қуйидагича тақсимланган:

- 284,8 минг гектар дуккакли экинлар;

- 227,1 минг гектар озуқа экинлари;

- 110,4 минг гектар сабзавот;

- 101,2 минг гектар шоли;

- 55,6 минг гектар тариқ;

- 52,9 минг гектар картошка;

- 47 минг гектар полиз;

- 38 минг гектар мойли экинлар;

- 6,2 минг гектар супурги.

"Ўзагроинспекция" матбуот хизмати раҳбари Холида Шадиеванинг маълум қилишича, экинларни ўз вақтида экиш учун талаб этиладиган уруғлик, моддий ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотни сотиб олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар қилиниб, жойларда ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

36 мингдан ортиқ фермер хўжалиги ва кластер корхоналари ўз эҳтиёжи учун 452,7 минг гектар, 406,4 минг фермер хўжалиги аъзолари учун 311,1 минг гектар, 500,3 минг нафар эҳтиёжманд аҳоли учун 159,7 минг гектар ер ажратилиши белгиланган.

Бироқ, такрорий экинларни ўз вақтида ва сифатли экиш бўйича айрим ҳудудларда ишлар суст ташкил этилмоқда. Жорий йил 22 июль ҳолатига кўра, республика бўйича 1 миллион 12 минг гектар (100%) ғалла майдонлари сомондан тозаланган бўлса-да, 901,9 минг гектар (92%) майдонга такрорий экинлар экилган. Ушбу кўрсаткичлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида Қорақалпоғистон Республикасида 4%, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 5% ва Қашқадарёда 7% майдонларда такрорий экинлар экилмаганлиги аниқланган.

Ушбу камчиликлар юзасидан тегишли ташкилотларга 131 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома ва 190 ёзма кўрсатма киритилган.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА