“Ўзэнергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларининг белгиланган меъёрларда олиб борилиши юзасидан амалга оширилган таъмирлаш ишларини ўрганиш давомида бир қатор камчиликлар аниқланмоқда.
Хусусан, Ёзёвон туманидаги 71-, 80-, 132-, 144-сонли трансформатор пунктлари кўрикдан ўтказилганда 0,4 кВтли ҳаво линиясида улама симларнинг мавжудлиги, ёғоч таянчларнинг синиқ темир-бетонлари янгисига алмаштирилмаганлиги ҳамда уларнинг мойи меъёридан кам бўлиб, сақлагичлар ўрнига сим тортилганлик ҳолатлари маълум бўлди.
Шунингдек, 35/10 кВтли “Навбаҳор” подстанциясидан чиққан 10 кВтли “Қушчи” ҳаво электр узатиш тармоғининг 1,966 километр қисмида салқи симлар ва ёғоч таянчлар бандажлари тўлиқ тортилмаганлик ҳолатида эканлиги аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматига кўра, мазкур таъмирлаш ишларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳудуддаги масъулларга кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинган.
Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА