“Божхона маъмуриятчилиги ва ташқи савдо тартиботларини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан айрим божхона постлари тугатилмоқда:
➖“Боботоғ” автомобил йўлида “Сариосиё” чегара божхона постининг “Боботоғ” божхона пункти;
➖“Учтўрғон” автомобиль йўлида “Учтўрғон” чегара божхона пости;
➖“Поп” автомобиль йўлида “Поп” чегара божхона пости;
➖“Ровот” автомобиль йўлида “Ровот” чегара божхона пости;
➖“Риштон” автомобиль йўлида “Риштон” чегара божхона пости;
➖“Бекобод” автомобиль йўлида “Бекобод авто” чегара божхона пости.
Тошкент давлат юридик университети Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси Нозимбек Дилбобоевнинг қайд этишича, мазкур чегара ўтказиш пунктларида жорий йилда синов тариқасида автотранспорт воситаларини кўздан кечириш фақатгина чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, мазкур фармонга мувофиқ қуйидаги Масофавий электрон декларациялаш (МЕД) божхона постлари ҳам тугатилади:
Булар: Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари МЕД божхона постлари.
Ушбу тугатилаётган божхона постларининг штат бирликлари “Божхона расмийлаштируви маркази”га ҳамда иш ҳажми кўп бўлган бошқа божхона постларига ўтказилиши белгиланди.
Г.Бобоева,
ЎзА