Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрим банкларга нисбатан баъзи операцияларнинг амалга оширилишига чеклов ўрнатилди, айримларига эса жарима санкцияси қўлланилди
14:33 / 2024-01-06

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларида 46 та масала кўрилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумладан, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 22 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш каби масалалар ўрин олди. 

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди. 

Хусусан, амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмагани оқибатида 3 та банкка нисбатан айрим операцияларнинг амалга оширилишига чеклов ўрнатилди ва 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмагани учун 1 та ломбардга чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди. 

Шу билан бирга, “Кёнгнам банк” АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси фаолияти тугатилгани сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди ҳамда “LOMBARD MAGIC CROWN” МЧЖ ломбард ўтказилган текширув натижасида аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди. 

Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА