Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Айрилиқда яшай олмаймиз!
09:15 / 2020-04-08

Даниялик Инга Расмуссен 85 баҳорни кўрган. Унинг севгилиси Карстен Тухсен Хансен эса 89 ёшда, Германия фуқароси. Улар ҳар куни икки давлат чегарасида биргаликда тушлик қилишади, кофе ёки шарбат ичишади.

Германия ва Дания чегараси ёпиқ. Шу боис кексайганда ёлғиз қолиб топишган бу бахтиёр жуфтлик, афсуски коронавирус туфайли фақат тавсия этилган оралиқ масофани сақлаган ҳолда бир-бирлари билан кўришишга мажбур.

Дийдор учун онахон Галлехус шаҳридан, Карстен эса Зюдерлюгумдан чегарагача етиб келади. Ҳаётдан фақат эзгулик, завқ излайдиган нуронийлар икки йилдан буён бир-бирларига тиргак. Пандемия даврида, ҳатто Европа Иттифоқи таркибидаги давлатлар ҳам ўз чегараларини мустаҳкамлагач, Расмуссен ва Хансен вақтинча мана шундай учрашиб туришади.

Нима ҳам дердик, ҳақиқий синов даври...