Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АЁҚШда сифатсиз АИ-92 русумли автобензин сотилган
13:42 / 2024-10-22

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан АЁҚШларда нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқариш жараёнлари ўрганилмоқда.

Тошкент вилоятида ўтказилган ушбу тадбирларда айрим АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. Унда маълум бўлишича, Оҳангарон туманида жойлашган “Д.” хусусий корхонасига қарашли АЁҚШда 4 дона минг литрлик ностандарт елим идишларда дизель ёқилғиси сақланган.  

Шунингдек, ушбу шохобчада сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92 русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлди.  

Бу каби ҳолатлар Янгийўл туманидаги “С.Ф.Б.” МЧЖ ва Паркент туманидаги "П." фермер хўжалигига қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланди.  

Қоидабузарликка йўл қўйилган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар, уларнинг биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади.  

ЎзА