Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёлни улуғлаш – оилани, Ватанни улуғлаш демак
10:45 / 2022-03-04

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш, мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида давлатимиз раҳбари, “Бугунги кунда муҳтарама опа-сингилларимиз жамиятимизда олиб борилаётган ўзгариш ва янгиланишлар жараёнида, бошқарув тизимида, тадбиркорлик, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида, маҳаллаларда қанчалик фидокорона меҳнат қилиб келаётганини ҳаммамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз", дея алоҳида қайд этди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик улкан ишлар амалга ошириб келинмоқда. Аёлларимиз давлат ва жамият ҳаётида, ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик соҳаларида катта муваффақиятларни қўлга киритмоқда. Оила ва ижтимоий ҳаётда муносиб ўрин эгаллаб, фарзанд тарбияси ва турли жабҳалардаги фаолиятини бир-бирига уйғун ҳолда маромига етказиб адо этиб келмоқда. Буларнинг барчаси ҳур диёримизда мунис ва муҳтарама хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароит, имкониятлар туфайли амалга оширилмоқда.

Бугун қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марралар, улкан бунёдкорлик ва ислоҳотлар замирида турли соҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизларимизнинг ҳам алоҳида ўрни бор, албатта.

Йиғилишда Президентимиз мамлакатимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг жамиятимиз ҳаётидаги тутган ўрнини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, камчиликлар, ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ва галдаги вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, аёллар тадбиркорлиги, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, “Аёллар дафтари” тизими доирасида амалга оширилган ишлар, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа қатор амалий ишларни санаб ўтди ва "Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур" деди.

Дарҳақиқат, жамият барқарорлиги, тараққиёти аёлларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан баҳоланади. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати юртимизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қувватлайди ва аёллар манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг олдида турган энг устувор вазифаларидан бири, деб ҳисоблайди. Чунки аёл – жамиятнинг гултожи, миллат давомчиси, ҳаётимизни эзгулик, яхшилик, меҳр-муҳаббат, иффат-нафосат ила мунаввар этувчи муқаддас зот. Аёлни улуғлаш – оилани, Ватанни улуғлаш демак.

Тажибай Романов,
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси 
ҳудудий бўлинмаси бошлиғи.
ЎзА