Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёлларнинг ҳар бир куни байрам
14:38 / 2022-10-15

15 октябр – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Нарпай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Шерзод Раҳмонов Янгиариқ маҳалласида яшовчи 102 ёшли Қундуз ая Қиличевани йўқлади.

– Шундай байрам ҳам бор эканми, – деди Қундуз ая ҳокимнинг табригини эшитаркан. – Бугун аёлларимизнинг ҳар бир куни байрамку. Давлат шунча эътибор беряпти, имконият яратяпти. Бизнинг ёшлигимизни, кучимизни оғир меҳнат олган. Даладан бери келмасдик. Ёш болали бўлсак ҳам ишга чиқишга мажбур эдик. Ўроқ ўрардик, қўш ҳайдардик. Эрта баҳордан қишгача қўлимиздан кетмон тушмасди. Энди бунақа гаплар қаёқда? Шукр, яхши замонлар келди. Қизларим, келинларимга бу кунларнинг қадрига етинглар, деб уқтираман.

Қундуз ая дуога қўл очиб Яратгандан юртимизга тинчлик, элимизга омонлик тилади.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА