Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллари эъзозланган Ватан тинч, тўқин, фарзандлари бахтли бўлади
15:14 / 2022-03-06

Мамлакатимизда “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” деган бош ғоя асосида бошланган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” Сурхондарё вилоятида юксак савияда ўтказилмоқда.

6/2Термиз шаҳридаги Навбаҳор кўчасида нуроний онахонлар ва ёшлар иштирокида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилиниб, “5000 қадам юриш” шиори остида юриш тадбири билан бошланган ҳафталик вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларида ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. 

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19-февралдаги мажлис баёнига мувофиқ ташкил этилаётган турли маданий-маърифий, оммавий спорт ва бошқа тадбирларда жамиятимиз фаришталари бўлган хотин-қизлар улуғланиб, адабиёт ва санъат намояндалари, ёзувчи ва олимлар билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Эҳтиёжманд хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланиб, маҳаллаларнинг кўнгилли ёшлари якка ёлғиз онахонлар, боқувчисини йўқотган, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг хонадонлари ва томорқаларида ҳашарлар уюштирмоқда.

Ўзбекистон-умумий уйимиз” шиори остида маҳаллаларда ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик шарафланаётган бўлса, “Табаррук онахонларни эъзозлайлик мавзуида”ги учрашувларда пиру-бадавлат кайвони момоларга бир олам қувонч улашилмоқда. 100 ёш билан юзлашган онахонларга байрам табриклари ва совға-саломлар топширилмоқда.

Сурхондарё вилоятида 1 миллион 360 минг хотин-қиз истиқомат қилмоқда. Уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эҳтиёжманд хотин-қизлар ижтимоий қўллаб-қувватланаётир. Якка ёлғиз онахонлар, боқувчисини йўқотган, оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларнинг хонадонлари таъмирлаб берилмоқда. Байрамлар арафасида уйларини тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ажаойиб анъанага айланган.

–Аёллари улуғланган Ватан тинч, тўкин, хонадонлари обод, фарзандлари бахтли бўлади,–дейди Термиз шаҳрилик меҳнат фахрийси Робия момо Тулякова.– Лекин, бизнинг кучга тўлган давримизда хотин-қизлар бугунгидек эъзозланган эмас. Узоқ йиллар давлат ва жамоат идораларида меҳнат қилдим. Бироқ, ҳозиргидек эътибор ва эъзоз кўрмадим. Кейинги йилларда бизга қаратилаётган чексиз ғамхўрликлардан бошимиз осмонга етгудек бўлмоқда. Бундай эътибор ёшимизга ёш, вужудимизга куч бағишлаётганидан миннатдормиз. 

Ҳафталик доирасида уюштирилаётган оммавий спорт мусобақаларида фаол иштирок этган хотин-қизлар муносиб рағбатлантирилмоқда.

Вилоятда “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” жорий йилнинг 11 мартигача давом этади.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, 

ЎзА мухбири