English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёлларга эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунаси
10:04 / 2022-03-04

“Адолат” СДП Сиёсий кенгаши марказий аппарати ташаббуси билан “Аёлга эҳтиром” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ҳамият ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаол иштирок этиб, Ватан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқда. Мамлакатимизда хотин-қизларга оид давлат сиёсатининг ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётгани бу борадаги ислоҳотлар кўламини янада кенгайтирмоқда. 



Буни Президентимизнинг “Оила ва хотин қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармон мисолида ҳам кўришимиз мумкин.  Жорий йилнинг 1 март куни давлатимиз раҳбари раислигида айнан хотин-қизлар манфаатларини кўзлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир соҳада, ҳар бир туман, шаҳар, қишлоқларда истиқомат қилаётган аёлларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар яратиб бериш вазифалари илгари сурилди. 



Айниқса, олий таълим муассасаларида тахсил олаётган хотин-қизлар учун янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилиши, ҳар йили 50 нафар қиз нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилиши ҳамда ҳар бир вилоятдан эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилиши аниқ вазифа қилиб белгиланди. Бу давлат томонидан аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунасидир. 



Ўзбекистон “Адолат” СДП ҳам ўзининг сайловолди дастурида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллиги ва ролини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни пассив кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг фаол ва ташаббускор иштирокчисига айлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш, хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин-қизларни давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, муҳожирларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш асосий вазифалар қилиб белгиланган. 

Бугун партия аъзолари 517 минг 206 нафарни ташкил этаётган бўлса, шундан 235 минг 899 нафари (46 фоизи) хотин-қизлардир. Шунингдек, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги аёл депутатлари сони 13 нафарни, ҳудудий Кенгаш депутатнинг 35 нафари, маҳаллий Кенгашлардаги 222 нафарини аёллар ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткичларга асосланиб айтиш мумкинки, мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш ва давлат бошқаруви ҳамда сайланадиган вакиллик органларига хотин-қизларни кенг жалб қилиш борасида “Адолат” СДП фаоллари ташаббускор ва ўрнак бўлмоқда. 



Тадбир давомида сўзга чиққанлар жамиятда аёлларнинг тутган ўрнини ошириш борасида партия фаолларининг шу бугунги кунга қадар амалга оширган  самарали ишларини  аълоҳида эътироф этган ҳолда 8 март – Халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан, партия сафида сидқидилдан меҳнат  қилаётган фаол, ташаббускор хотин-қизлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятига аълоҳида эътибор қаратди. 

Шунингдек,  маданий-маърифий байрам тадбирининг узвий давоми сифатида Абдулла Қодирий номидаги уй музейига махсус экскурсия уюштирилди. Тадбир сўнгида бир гурух адолатчи аёллар байрам совғалари билан мукофотланди.  

  
Шаҳноза Маматуропова, ЎзА