English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар учун янги лойиҳага старт берилди
12:50 / 2022-07-22

Пойтахтимизда аёлларни ахборот технологиялари соҳасига жалб этишга қаратилган "GAP" IT соҳасида аёллар клуби лойиҳасини ишга туширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда ҳукумат аёлларнинг жамиятдаги роли ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Буни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Юқорида қайд этилган ислоҳотлар доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ва IT Парк ҳамкорлигида янги лойиҳа “GAP” деб номланган  IT соҳасида аёллар клуби ташкил этилди. 

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад хотин-қизларни IT соҳасига жалб қилиш ҳамда уларнинг соҳага бўлган қизиқишини янада оширишдир. 

Тадбирда қайд этилганидек, аёлларни АКТ соҳасида ўқитиш ва ривожлантириш келажакда уларга юқори маошли иш топиш имконини беради. Бу айниқса, ўзларига қулай жадвалда ишлашни орзу қиладиган аёллар ва фрилансерлар учун актуал. Шунингдек, бу ҳар бир аёлнинг ўз даромадига эгалиги ва молиявий жиҳатдан мустақил бўлишига имкон яратади. 

Тадбирнинг расмий қисми якунлангач, иштирокчилар мотивацион фильмни биргаликда кўришга ва ўзаро мулоқот қилиб, дўстона муносабатларни ўрнатишга муваффақ бўлишди. 


Гулноза Бобоева, ЎзА