Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар – мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг фаол иштирокчилари
17:11 / 2023-06-27

Бугунги кунда аёллар мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий фаровонликка эришишида муҳим ўрин тутадиган инсон ресурсига айланган. Зеро, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жабҳада тўлиқ, тенг иштирок этиши барқарор  ривожланишни, тараққиётни таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси президент сайловини кузатиш миссиясининг оралиқ маърузасида қайд этилганидек, 2016 йилдан буён юртимизда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ролини оширишга қаратилган ислоҳотлар жадал тус олган. Ўзбекистон парламентида аёллар мавжуд 150 ўриндан 48 тасига эгалик қилмоқда, бу кўрсаткич ўтган давр мобайнида 32 фоиз ошган. Умуман, республикада гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Ўзбекистон хотин-қизларни камситишнинг ҳар қандай кўринишидан ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилишга қаратилган барча асосий халқаро шартномаларга қўшилган.

Яна ЕХҲТ ДИИҲБ маърузасида қайд этилганидек, 2023 йил 6 апрелда Олий Мажлис Сенати жинсий зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтирадиган тузатишларни тасдиқлади.

Таъкидлаш жоиз, аёлларнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш масаласи 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбеистон Тараққиёт стратегиясида устувор мақсад сифатида белгиланган. Сенат Раиси бошчилигида жамиятда хотин-қизлар ролини ошириш, оиланинг мавқеини кўтариш, гендер тенгликни таъминлаш масалалари билан шуғулланадиган республика комиссияси тузилди. Сенатда соҳа бўйича қонунчиликка амал қилинишини мониторинг қиладиган Аёллар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси тузилди. Аёллар ва эркакларнинг сайлов ҳуқуқи, давлат хизмати, таълим, илм-фан, спорт ва соғлиқни сақлашда тенг ҳуқуқ ва имкониятни таъминлашга қаратилган 2030 йилгача Гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқланди. Мазкур ҳужжат оилавий муносабатлар ва фарзанд тарбиясида зўравонликка барҳам беришни ҳам назарда тутади. Оила ва аёллар ишлари  қўмитаси ҳамда хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш республика фонди ташкил этилди.

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ушбу идораларнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

ЎзА