Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар интернат уйи янги бинода
14:35 / 2022-11-05

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйининг янги биноси очилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эршаш Салиев ва бошқалар амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими шакллантирилиб, тиббий ва ижтимоий хизматларни такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

– Янги Ўзбекистонда ўзгалар парвариши ва кўмагига муҳтож фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат қарамоғига олиб, моддий-маънавий кўмаклашиш, ўксик кўнгилларга таскин бериш, меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос азалий қадрият сифатида янги паллага кирмоқда, – деди вилоят ҳокими Эргаш Салиев. – Вилоятимизда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бепул тиббий-ижтимоий хизматлар билан қамраб олиш кўлами 5 минг нафардан 20 минг нафарга ортганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Ўзгалар парваришига муҳтож 484 нафар якка-ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар уйида ижтимоий хизмат кўрсатиш билан қамраб олинди.  

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 625 дона катталар ва 37 дона болалар учун ногиронлик аравачалари, 82 дона кўзи ожизлар учун махсус овоз чиқарувчи танометр, 265 дона эшитиш мосламаси, 571 дона ҳасса ва қўлтиқ-таёқ, 301 нафар имконияти чекланган фуқаролар учун протез-ортопедия маҳсулотлари, 80 нафарига электр-юритмали кресло аравачалари, 164 нафарига овоз чиқарувчи танометрлар ва овозли термометрлар билан таъминланди.  

[gallery-9454]

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 41 миллиард 100 миллион сўм бюджет маблағлари ҳисобига Шароф Рашидов туманида Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи янгидан қуриб фойдаланишга топширилди.

Қизил боғич қирқилиб тадбирга таклиф этилган соғлиқни сақлаш тизимида кўп йиллар фаолият юритган меҳнат фахрийлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари фойдаланишга топширилган иншоотда яратилган шароитлар билан таништирилди.  

“Мурувват уйи” 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, физотерапия, стоматология, меҳнат терапияси, сартарошхона, ошхона, кутубхона, сунъий қопламали стадион, спорт зали ва 200 ўринга мўлжалланган замонавий фаоллар зали ногиронлиги бўлган шахслар хизматида.  

А.ҚАЮМОВ,  

Ж.ЁРАБЕКОВ (сурат), ЎзА