French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
14:10 / 2023-07-25

Навоий вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирокида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган қўшма мажлис ўтказилди.

Йиғилишда З.Маҳкамова юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилалар барқарорлигини таъминлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда сиёсий фаоллигини ошириш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

Тадбирда оилавий ажримлар, уларни камайтириш бўйича қилинган ишлар ҳар бир туман (шаҳар) кесимида таҳлил этилиб, оилавий низоларни барвақт аниқлаш, уларни яраштириш чораларини кўриш ва бу борда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги таъкидланиб, оилавий низоларни судгача ҳал этиш механизмини жорий этиш, бу борадаги қонун ҳужжатларига таклифлар тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.  

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 122 нафар аёлларга нисбатан 107 та жиноят иши кўрилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12 тага ёки 12,6 фоизга, шахс сони эса 18 тага ёки 17,3 фоизга ошган. Шунингдек, 1151 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар кўрилган бўлиб, уларнинг 650 таси қаноатлантирилган, 260 таси рад қилинган, 74 таси кўрмасдан қолдирилган, 167 таси иш юритувдан тугатилган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 239 тага ёки 20,8 фоизга кўпайган. Суднинг эр-хотинни яраштириш бўйича чиқарган ажримлари ижросини таъминлаш, уларни кўриб чиқиш якуни бўйича судларга хулосалар тақдим этиш, хулосаларнинг намунавий шакллари юзасидан келишув тузилди. Келгусида судлар ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш режалаштирилиб олинди.  

А.Бўриев, ЎзА