Аёллар футболи: U-20 Осиё кубогидаги рақибларимиз маълум
Бугун, 15 ноябрь куни 2024 йилнинг 3-16 март кунлари Ўзбекистонда аёллар ўртасида ўтадиган U-20 Осиё кубоги мусобақаси учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "А" гуруҳида Корея Республикаси, Австралия ва Хитой Тайпейи билан куч синашадиган бўлди.
"B" гуруҳидан Япония, КХДР, Хитой ва Вьетнам терма жамоалари жой олди.
Айтиш лозим, Осиё кубоги ярим финалига чиққан 4 та терма жамоа 2024 йил Колумбияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўл киритади.
Т.Рўзиев, ЎзА