Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар футболи: “Бунёдкор-W” пешқадам
13:23 / 2022-04-25

Аёллар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лигасида навбатдаги 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби Жиззахнинг “Сўғдиёна-Women” жамоаси ўз майдонида Тошкент шаҳрининг “Локомотив-Women” клуби хотин-қизлдарини қабул қилиб, йирик – 8:0 ҳисобида зафар қучди.

Жиззахлик футболчи қизлардан – Диёра Ҳабибуллаева 4 марта,  Дилдора Эргашева 2 бора, Зарина Маматкаримова, Шаҳноза Қурбонова 1 мартадан тошкентликлар дарвозасига гол киритиб, ҳисобни йирик – 8:0 бўлишини таъминлади.

Турнир жадвалида якка пешқадамлик қилаётган Тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоаси Олмалиқда маҳаллий АГМК-W устидан иродали ғалабага эришди. АГМК-W — “Бунёдкор-W” якуний ҳисоб – 2:3.

4-турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди: “Севинч-W” (Қарши) — “Қизилқум-W” (Навоий) – 5:1, “Нефтчи-W” (Фарғона) — “Металлург-W” (Бекобод) – 0:1, “Пахтакор-W” (Тошкент) — “Навбаҳор-W” (Наманган) – 1:1.

Ўтказилган 4 та турдан сўнг, тошкентнинг “Бунёдкор-W” жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқариб турибди. Улардан кийинги ўринларда бораётган Қаршининг “Севинч-W” ҳамда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W”клублари ҳисобида 10 тадан очко мавжуд.

А.Қаюмов, ЎзА