French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари”га киритилганларга икки ойда қарийб 14,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди
11:37 / 2021-09-29

Бухоро вилоятида жорий йил бугунги кунига қадар 16 минг 110 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятлари учун 277 млрд. 700 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бунинг натижасида 27 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Иккинчи босқич “Аёллар дафтари”га киритилган тадбирокорлик қилиш истагида бўлган 1 минг 918 нафар хотин-қизнинг рўйхати туман ва шаҳарлар кесимида шакллантирилди.  

– Жорий йил август-сентябрь ойларида “Аёллар дафтари”да бўлган 1 минг 256 нафар хотин-қизга 14 млрд. 361 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди, – дейди АТ Халк банки Бухоро вилояти филиали бошлиғи ўринбосари Наргиза Латипова. – 516 нафар хотин-қиз ўз хоҳишига кўра, Халқ банки ташаббуси билан бандлиги таъминланди. Хотин-қизлар бандлиги бўйича ишлар давом этмоқда.  

– Халқ банкидан 7 млн. сўм тикувчилик йўналиши учун имтиёзли кредит олдим ва ўз фаолиятни бошладим, – дейди “Аёллар дафтари” 2-босқичида бўлган Ромитан тумани Гулистон махалла фуқаролар йиғинида яшовчи Наргиза Бақоева. – Мен уйда ўтирардим. Уч нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғимнинг топганларини ойдан ойга етказардик. Бугун мен кўрпа кўрпача қовуб, тикиш тикяпман. Рўзғоримга пул киргизяпман. Бунинг хаммаси давлатимиз раҳбарининг биз аёлларга бўлган эьтиборларидан. Энди катта цех очаман, ўзимга ўхшаган ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлайман.  

Бугун минглаб бухоролик хотин-қизлар имтиёзли кредитлар асосида ўз бандлигини таъминламоқда.  

Имтиёзли кредитлар тикувчилик, ишлаб чиқариш фаолиятини ривожлантириш, пишириқчилик, балиқчилик, хизмат кўрсатиш, айрон ва чакка махсулотлари ишлаб чиқариш, иссиқхона йўналиши, қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, ҳумармандчилик. кўчат етиштириш, нон ва нон маҳсулотлари, зардўзлик, косметология, флорист, гўзаллик салони йўналишлари бўйича ажратилмоқда.  

[gallery-4091]

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА