Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда
11:49 / 2022-07-07

Ўзбекистон Республикасидаги барча судларга “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш ишлари юклатилган.

Шунга асосан Сирдарё вилояти ва Гулистон туманлараро маъмурий судлари судьялари ва суд ходимлари томонидан Сирдарё вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларида “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.

Ширин шаҳридаги “Бунёдкор”, М.Улуғбек, А.Темур ва Фарҳод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда Ховос туманидаги “Оқчангал” ва “Чаманзор” маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган ёрдамга муҳтож хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида қабул ўтказилди. Мутахассисларга хотин-қизлар ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилди.

Сайёр қабул жараёнида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг аксарияти ишсизлик, уй-жой, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалар юзасидан муаммоларга дуч келаётганини маълум қилди. Уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айримларининг мурожаатлари ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Барча туманларда босқичма-босқич хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Шуҳрат Суяров, ЎзА