Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлиги таъминланди
16:06 / 2023-11-10

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолининг, хусусан, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг турмуш фаровонлиги ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш, бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига эришиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қорақалоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Марказобод маҳалласида 340 та хонадон мавжуд бўлиб, 510 та оила ва 1 867 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Туманда хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқейини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, салоҳиятини юзага чиқариши учун шароит яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Тўрткўл тумани “Марказобод” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 26 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар ҳамда 10 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг иш билан бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. 

Хусусан, маҳаллада ташкил этилган корхоналарга 7 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий ишга жойлаштирилди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 13 нафар хотин-қизга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишлари учун 176 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. 5 нафар ишсиз хотин-қиз касб-ҳунарга ўқитилиб, субсидия асосида замонавий тикув ускуналари берилди. Ҳозирда улар аҳолидан келиб тушаётган буюртмалар асосида турли хилдаги кийим-кечаклар тикиш билан шуғулланмоқда – доимий даромад манбаига эга бўлиб, ўз оиласи фаровонлигига ҳисса қўшмоқда. 

– Ишсиз бўлганим сабабли “аёллар дафтари” га киритилган эдим, – дейди “Марказобод” МФЙда яшовчи Санобар Жабборова. – Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида касб-ҳунарга ўқиб, сертификатга эга бўлдим. Яқинда эса менга субсидия асосида замонавий тикув машинаси берилди. Ушбу тикув машинаси ёрдамида оиламни доимий даромад билан таъминлайман. 

М.Қосимова, ЎзА