Янги Андижон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, блогерлар иштирок этган анжуманда Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова мавзу доирасида вилоятда олиб борилаётган ишлар бўйича иштирокчиларга кенг маълумотлар берди.
– Андижон вилоятидаги 909 маҳаллада ўтган йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида тўртинчи босқич “Аёллар дафтари” шакллантирилди, – дейди вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова. – Унга кўра, 91 минг 16 нафар хотин-қиз турли тоифалар бўйича “Аёллар дафтари”га киритилиб, уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 90 минг 800 нафар хотин-қизга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ўрганишлар, хотин-қизлар билан ўтказилган бевосита суҳбатлар, қолаверса, уларнинг ижтимоий аҳволи, яшаш шароитидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари”га киритилганлар олтита тоифага ажратиб олинди. Ҳар бир тоифа билан алоҳида, тизимли тарзда иш олиб борилди. Жумладан, биринчи тоифага киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз 39 минг
11 нафар хотин-қиздан 38 минг 992 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан, 8 минг 520 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 2 минг 172 нафари мавсумий ишларга жалб этилди, 2 минг 683 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 634 нафарига Аҳоли тадбиркорлигига кўмаклашиш жамғармаси, 412 нафарига “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилди. Шунингдек, 6 нафар аёлга турли йўналишлар бўйича субсидия ва кредитлар ажратилиб, бандлиги таъминланди, 24 минг 546 нафар хотин-қиз ўзини-ўзи банд қилган бўлса, 19 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди.
Иккинчи тоифага киритилган, тадбиркорлик қилиш истагидаги, эҳтиёжманд 6 минг 92 нафар хотин-қизнинг 6 минг 88 нафарига Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанкнинг ҳудудий филиаллари ва бошқа тижорат банклари томонидан 41 миллиард 555 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Ажратилган кредитлар ҳисобига улар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди.
Учинчи тоифага кирган боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд 19 минг 878 нафар хотин-қизнинг 19 минг 789 нафарига 15 миллиард 44 миллион сўм миқдорида моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Тўртинчи тоифага I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, ижтимоий ёрдамга ва даволанишга муҳтож, эҳтиёжманд 16 минг 602 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 16 минг 520 нафарига 12 миллиард 741 миллион 700 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди. Жумладан, ногиронлиги бўлган, уй-жойини таъмирлашга муҳтож 202 нафар аёлнинг уй-жойи таъмирлаб берилди. Бунинг учун 1 миллиард 141 миллион сўм маблағ сарфланди.
Бешинчи тоифага уй-жойга муҳтож 460 нафар хотин-қиз киритилган бўлиб, уларнинг 459 нафарига амалий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, 129 нафар хотин-қиз уй-жой билан таъминланди, 327 нафарига ижара компенсацияси тўлаб берилди.
Ногирон фарзанд тарбиялаётган олтинчи тоифага киритилган эҳтиёжманд 8 минг 973 нафар хотин-қизнинг 8 минг 955 нафарига 6 миллиард 244 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.
Юқоридагилардан ташқари, “Аёллар дафтари”га киритилган 59 минг 600 нафардан зиёд хотин-қизга муаммосидан келиб чиқиб, қўшимча равишда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Бунинг учун 16 миллиард 250,8 миллион сўм маблағ сарфланди. Жумладан, 9 минг 697 нафар аёлга тикув машинаси, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 18 минг 202 нафар аёлнинг, 6 минг 265 нафар аёл фарзандларининг даволаниши ёки дори-дармон олиши учун моддий ёрдам кўрсатилди.
[gallery-16822]
Умуман, вилоятда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган ишлар изчил ва тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Анжуман якунида “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга кўрсатилаётган амалий ёрдамларнинг мисоли сифатида Андижон тумани Қумкўча маҳалласида яшовчи, уй-жойга муҳтож, боқувчиси йўқ, икки нафар ёш фарзанди бор Гулмирахон Бойматовага вилоят ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Янги Андижон шаҳрида барпо этилган янги уйлардан биридаги квартиранинг калити топширилди.
Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари