French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларнинг саломатлиги тикланмоқда
15:20 / 2024-01-05

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган даволанишга муҳтож ёхуд қарамоғида ногирон фарзанди бўлган хотин-қизларнинг даволаниши учун давлат томонидан маблағлар ажратилмоқда.

Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган даволанишга муҳтож ёхуд қарамоғида ногирон фарзанди бўлган вилоят бўйича 90 нафар хотин-қиз босқичма-босқич “Жўйзар” ихтисослашган реабилитация ва соғломлаштириш илмий-тадқиқот марказида даволаниш учун Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан жойлаштирилди.

– Хотин-қизлар соғлигига қайғуриш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган, –дейди Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин қизлар бошқармаси бошлиғи Фируза Ибрагимова. – Мамлакатимизда бу борада қатор вазифалар ва чора-тадбирлар белгиланган. Йилдан-йилга аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати яхшиланмоқда.

Ажратиладиган маблағлар ҳам сезиларли оширилмоқда. Мазкур марказ юрак- қон томир, харакат таянч системаси, неврологик ва ошқозон-ичак касалликларини даволашга ихтисослашган. Даволаниш давомида аёллар ЭКГ ва УТТ текширувлари, шунингдек, тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтиб, физиотерапевтик ва реабилитацион муолажалар олишади. 

Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда дам олувчилар учун уйда ўтириб даромад топиш мумкин бўлган касб-ҳунарлар ярмаркаси, мономарказ томонидан мастер-класс, психологлар тренинги ва турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири