Ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Фарғона вилояти прокуратураси органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Фарғона вилоят прокуратураси органлари кўмагида жорий йил бошидан 189 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, 178 нафари ҳозирда моно марказларда касбга ўқитилмоқда.
Хусусан, тадбиркор Г.Фозиловага прокуратура кўмагида Қува тумани “Турк равот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фойдаланилмай турган бўш бино ажратиб берилиши натижасида ушбу жойда тикувчилик фаолияти йўлга қўйилиб, сектордаги 30 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Вилоят прокурори Улуғбек Қосимовнинг ёшлар ва хотин-қизлар билан ўтказиб келинаётган учрашувларида келиб тушган мурожаатлар асосида сектор ҳудудидаги 2 нафар муҳтож аёлларга ногиронлик аравачаси, 2 нафарига тикув машинаси олиб берилган, 28 нафари даволанишга юборилган, 90 нафарига моддий ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳамда Учкўприк туманида оғир турмуш шароитида яшовчи 3 нафар аёлларнинг уй-жойлари ҳозирда прокурорларнинг ташаббуси билан таъмирлаб берилмоқда.
Психолик ёрдамга муҳтож ёшлар ва хотин-қизларга руҳий кўмак бериш мақсадида прокуратура ташаббуси билан Бувайда туманида малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда психологик ёрдам кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди.
М.Сулаймонов, ЎзА