Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Аёллар дафтари” муаммолар ҳал этилиши учун ташкил этилган
18:57 / 2021-08-06

Айни кунда Андижон вилоятида мавжуд 882 та маҳалладаги 556 мингдан зиёд хонадонда 30 ёшдан юқори бўлган 699 минг 247 нафар аёл истиқомат қилади.

Вилоятда июль ойининг биринчи ўн кунлигида иккинчи босқич “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича барча туман ва шаҳарларда хатлов ўтказилди. Хатлов якунлари бўйича “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, ўтказилган Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари сессияларида тўққизта тоифа бўйича “Аёллар дафтари”га киритиладиган аёлларнинг тоифалар кесимидаги рўйхати ҳамда улар билан ишлаш бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланди.  

Ана шу руйхатга кўра, иккинчи босқич “Аёллар дафтари”га 45 минг 724 нафар аёл киритилди. Рўйхатга киритилган аёлларнинг 21 минг 96 нафарини ижтимоий муҳофазага муҳтож, 5 минг 686 нафари боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, 3 минг 629 нафарини ногиронлиги бор, 232 нафари уй-жойини таъмирлашга муҳтож, 450 нафари нотурар жойда яшаётган, 1 минг 917 нафари қарамоғида ногирон фарзанди бўлган, 9 минг 238 нафари тиббий, 1 минг 688 нафари ҳуқуқий, 1 минг 788 нафари психологик ёрдамга муҳтож аёллар ташкил этади.  

“Аёллар дафтари” бўйича шакллантирилган рўйхат асосида вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан уларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган манзилли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоят Бандлик бошқармаси томонидан биринчи - ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифага киритилган ишсиз 6 минг 824 нафар, касб-ҳунарга ўқиш истагидаги 17 минг 85 нафар хотин-қиз билан уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.  

[gallery-3324]

Вилоятдаги банклар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги жами 18 минг 936 нафар хотин-қизга кредит маблағлари ажратиш, кредит олиш истагидаги хотин-қизларни вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси, вилоятдаги нодавлат ўқув марказлари орқали ўқитиб, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини бойтишга қаратилган ишлар амалга оширилиши белгиланган.  

Бундан ташқари, томорқачилик ва деҳқончилик йўналишида тадбиркорлик қилмоқчи бўлган хотин-қизлар вилоят деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тиббий ёрдамга муҳтож опа-сингилларимиз соғлиқни сақлаш бошқармаси, ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар вилоят прокуратураси, психологик ёрдамга муҳтож аёл ва қизларга халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари, олий ўқув юртлари психологлари томонидан кўмак берилиши бўйича ҳам ишлар олиб борилади.  

Масъул вилоят ташкилотлари томонидан манзилли рўйхат асосида ўз йўналишида, шунингдек, туман, шаҳар сектор раҳбарлари томонидан уй-жойни таъмирлашга ва уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг муаммоларини ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш юзасидан тадбирлар белгиланди.  

Халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларида тасдиқланган "Аёллар дафтари"га киритилганлар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган ягона электрон платформага киритиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. “Аёллар дафтари” муаммолар ҳал этилиши учун ташкил этилган.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА