Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш – устувор вазифа
16:55 / 2024-05-28

ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга устувор эътибор қаралиб, улар учун кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Чунки жамият таянчи ва келажак авлодимиз тарбиячилари бўлган аёлларнинг ишбилармонлик салоҳиятини рўёбга чиқариш оилалар фаровонлиги учун ҳам, давлат иқтисодий барқарорлиги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.  

Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида Президентимизнинг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ўтказилган “Аёллар бизнесини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги давра суҳбатида шулар хусусида сўз борди.

Мулоқот давомида ишбилармон аёлларнинг ўз фаолиятини кенгайтириш учун бино-иншоот ажратиш, кредит, субсидия бериш каби муҳим масалаларда мурожаатлари ҳам тингланди. Тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

[gallery-17598]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА