French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар билан ишлаш – долзарб масала
17:56 / 2025-05-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида маҳалла фуқаролар йиғинидаги хотин-қизлар фаоллари учун семинар-тренингга старт берилди.

Жамиятда хотин-қизлар фаоллигини ошириш, маҳаллада хотин-қизлар билан ишлайдиган мутахассисларнинг турли йўналишларда билим ва кўникмасини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган семинарларда Қўқон шаҳри, Данғара, Ўзбекистон, Учкўприк, Бувайда, Бешариқ ва Фурқат туманлари вакиллари иштирок этмоқда.

[gallery-23683]

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва гендер” илмий- тадқиқот институти профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган семинарда гендер тенглиги, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби масалаларда амалий кўникмалар берилмоқда.

“Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан маҳаллаларда аҳоли ўртасида ўтказилган сўровнома асосида шакллантирилган семинар- тренинг ўқув дастури 36 соатга мўлжалланган ва бир ҳафта давом этади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА